Халқаро валюта жамғармаси Грециянинг Еврозонадаги кредиторларига қарзлар бўйича фоизларни тўлаш муддатини 2040 йилга қадар суришни таклиф қилди. Бу ҳақда, The Wall Street Journal нашрига асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Жамғарма расмийлари Греция 2080 йилгача қарзни тўлиқ узиш имкониятини бериш лозим деб ҳисобламоқда.
Шунингдек, ташкилот кредитлар ставкасини 30–40 йилга 1,5 фоиз қилиб белгилаб қўйишни мақсадга мувофиқ деб санамоқда. Таклиф қилинаётган чоралар инобатга олинса, Греция ҳар йили тўлайдиган пул ЯИМнинг 15 фоизидан ошмайди.
Еврозона ҳукуматлари, биринчи навбатда Германия раҳбарияти мазкур ташаббусга қарши чиқмоқда.
Греция шу пайтга қадар Европа давлатларидан молиявий ёрдам режаси асосида 200 миллиард евро олди. Охирги кредит пакети яна 60 миллиард евронинг тақдим этилишини кўзда тутади.
Изоҳ (0)