Перуда 16 май, душанба куни юз берган икки йўл-транспорт ҳодисаси 27 кишини ҳаётдан олиб кетди, 40 га яқин одам яраланди. Бу ҳақда, маҳаллий ҳукумат маълумотига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Биринчи йўл-транспорт ҳодисаси пойтахт Лима яқинида юз берди. Икки йўловчи автобуси йўлда пойга уюштириши оқибатида улардан бири бошқа автомобилга урилиб, шосседан чиқиб кетди ва йўл четидаги бинога урилди. Автобуснинг ўнг томони деярли тўлиқ вайрон бўлди. Ўн киши воқеа жойида, яна бир киши кейинроқ шифохонада ҳалок бўлди, 30 киши яраланди.
Иккинчи ЙТҲ мамлакат шимолидаги Кахамарка шаҳри ҳудудида юз берди. Юк машинаси ундаги одамлар билан жарга қулаб кетиши оқибатида 16 киши ҳалок бўлди, тўққиз киши жароҳат олди.
Изоҳ (0)