АҚШ Молия вазирлиги биринчи марта Саудия Арабистони ҳукумати олдидаги қарз мажбуриятлари миқдорини маълум қилди. Бу ҳақда 16 май, душанба куни Bloomberg агентлиги томонидан берилган маълумотга асосланиб, Forbes хабар берди.
Агентликнинг аниқлик киритишича, ушбу сумма 116,8 миллиард долларни ташкил этади.
Бунгача қиролликдаги Америка активлари алоҳида чоп этилмаган эди. Bloomberg’нинг маълумотига қараганда, Саудия Арабистонининг олтин валюта захиралари ҳозирда 587 миллиард долларга баҳоланмоқда. Халқаро валюта жамғармасининг баҳолашича, дунё марказий банклари ўз захираларининг учдан икки қисмини долларда сақлайди.
The New York Times газетасининг маълум қилишича, апрелда Саудия Арабистони расмийлари АҚШ Конгресси томонидан 2001 йил 11 сентябрь терактлари муносабати билан Ар-Риёдга қарши судга даъво киритишга рухсат берувчи қонун қабул қилинган тақдирда Американинг 750 миллиард доллар миқдоридаги активларини сотиб юбориш билан таҳдид қилган.
Изоҳ (0)