Пекин шаҳрининг чекка қисмидаги олтин қазиб олинувчи конлардан бирида ноқонуний ишларни ўтказиш жараёнида олти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Ҳодиса Пингу туманида юз берган. Яна бир киши жабрланган бўлиб, у шифохонага етказилган.
Ҳозирги пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳодиса юзасидан суриштирув олиб бормоқда. Яна олти кишининг қўлга олинганлиги маълум қилинмоқда.
Изоҳ (0)