Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 16 май, якшанба куни ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.
Хабар беришларича, 16 майга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли жойларида +5...+10 даража, Тошкент шаҳрида +15...+17 даража, мамлакатнинг қолган ҳудудларида эса +13...+20 даража оралиғида илиқ бўлади.
Якшанба куни кундузи Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати +32 даражагача, Қашқадарё ва Сурхондарёда +33 даражагача илиқ бўлади.
Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида +10...+15 даража, Тошкент шаҳрида +23...+25 даража, қолган ҳудудларда +28 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда.
16 май бутун Ўзбекистон бўйлаб вақти-вақти билан қисқа муддат ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Айни вақтда, Тошкент шаҳридан бошқа барча ҳудудларда шамолнинг тезлиги сониясига 15—20 метргача кучайиши эҳтимоли бор.
Изоҳ (0)