26–28 май кунлари Тошкентнинг Ғафур Ғулом номли маданият ва истироҳат боғида, шунингдек, республика вилоятлари ва Қорақалпоғистонда анъанавий китоб байрами бўлиб ўтади. Бу ҳақда, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигига асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
Байрам доирасида бадиий, ижтимоий-сиёсий ва энциклопедик адабиётлар тақдимоти ўтказилади. Ташрифчилар турли викториналар ҳамда адиблар ва рассомлар билан учрашувларда қатнашиши мумкин бўлади. Тадбирларга кириш бепул.
30 май куни «Китоб — халқнинг бебаҳо маънавий ва маданий бойлиги» тўртинчи анъанавий конференцияси бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)