Иллюстратор ва графикачи рассом, Бэтмен, Мушук аёл ва Яшил чироқ ҳақидаги комикслар учун чизган суратлари билан машҳурликка эришган Дарвин Кук Флорида штатида вафот этди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
У 53 ёшда эди. Беваси Марша Кукнинг маълум қилишича, у ўлимидан аввал ўпка саратонига қарши узоқ курашган. «Биз сизларнинг ҳамдардлик ва қўллаб-қувватлашингиз изҳор қилинган барча мактубларингизни ўқиб чиқдик», — деб қўшимча қилди у.
Канадада дунёга келган графикачи рассом моҳирлиги ва тинмай мукаммаликка интилиши туфайли тириклигидаёқ шуҳрат қозонган эди.
Рассомнинг ишлари унга АҚШда графика ва анимация соҳасида энг обрўли мукофот ҳисобланган олтита Эйзнер мукофотини келтирган.
Изоҳ (0)