Аргентина футболининг иккинчи дивизионидаги «Нуэва Чикаго» жамоаси таркибида тўп сурувчи Родриго Эспиндоланинг уйига ўғриликка тушган талончилар жиноят чоғида спортчининг ҳаётига зомин бўлди. Бу ҳақда, AP агентлигига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
26 ёшли ҳимоячи Буэнос-Айрес четидаги уйига келганида унга номаълум шахслар ҳужум қилди. Полициянинг фикрича, жиноятчилар унинг уйига талончиликка тушмоқчи бўлган эди.
Қорнидан яраланган футболчи шифохонага етказилди, аммо уни қутқариб қолишнинг имкони бўлмади.
Изоҳ (0)