Халқаро олимлар гуруҳи Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг биология факультети умуртқалилар зоологияси кафедраси ходимлари иштирокида Арктикадаги иқлим ўзгаришларининг оқибатлари бир неча минг километр масофада акс этиши мумкинлигини аниқлади. Бу ҳақда, Science журнали маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
Олимлар балиқчи қушлар кенжа отрядига мансуб қушлар ҳақида 30 йилдан ортиқ йил давомида тўпланган маълумотларни таҳлил қилгандан сўнг, юқоридаги хулосага келди.
Ушбу тур глобал исиш жараёнида уларнинг ўлчами ва шунга мос равишда озиқланиш қобилиятининг ўзгариши туфайли қирилиб кетиш хавфи остида қолганлиги аниқланди.
Маълум бўлишича, мазкур 30 йил давомида Таймир ярим оролида баҳорнинг бошланиши, шу билан бирга ҳашаротлар сонининг кўпайиши деярли икки ҳафтага олдинга сурилган. Агар аввал ярим оролда қор июль ойи ўртасига келиб йўқолса, энди бу ҳодиса июнь охирида юз бермоқда.
Изоҳ (0)