«РБК» холдингининг бир қатор ходимлари раҳбарлари — Елизавета Осетинская, Роман Баданин, Максим Солюс ортидан ишдан бўшашга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Хусусан, холдинг муҳаррири Пётр Мироненко Facebook’даги саҳифаси орқали ишдан бўшаш ниятини ошкор этди.
«Расмий баёнотга ўхшаш. 30 июнга қадар ‘РБК’да қоламан, сўнг ишдан бўшайман. Ҳаммаси яхши бўлади!», — деди у.
Бирлашган таҳририятнинг бош муҳаррири Ирина Малкова ҳам Facebook орқали шу тарзда баёнот берди.
«‘РБК’да тахминан 30 июнга қадар қоламан, ‘РБК’ эса, ўз навбатида, сиз билан қолади, дўстлар», — деб ёзди журналист.
Изоҳ (0)