«РБК» лойиҳалари бош муҳаррири Елизавета Осетинская, «РБК» бош муҳаррири Роман Баданин, шунингдек, шу номли газета бош муҳаррири Максим Солюс ортиқ холдингда ишламайди. Бу ҳақда, холдингнинг расмий баёнотига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Норасмий манбалардан маълум бўлишича, Осетинская ва Баданин лойиҳани ўз ихтиёрига кўра тарк этаётган бир пайтда Максим Солюс ғайриихтиёрий равишда лавозимидан озод қилинди.
13 май юқорида тилга олинган уч шахс учун охирги иш куни бўлди. Уларнинг ўрнини эгаллайдиганларнинг номлари кейинроқ ошкор этилади.
Изоҳ (0)