13 май, жума куни Ироқда ИШИД жангарилари томонидан «Реал Мадрид» футбол жамоаси фан-клубига уюштирилган ҳужум оқибатида 16 киши ҳалок бўлди, 20 киши жароҳат олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, ҳужум Бағдоддан 125 километр шимолдаги Самарра шаҳрида уюштирилган. ИШИД жангарилари фан-клуб штаб-квартирасига бостириб кириб, бетартиб ўт очган.
Ҳужумга дучор бўлган эркаклардан бирининг таъкидлашича, жангарилар футболни исломга қарши деб билади ва шу боис уни ёмон кўради.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)