2015 йил ноябридаги Париж терактлари қурбонларининг оилалари ҳалок бўлган қариндошларининг солиқларини тўламайдиган бўлди. Бу ҳақда, BFMTV каналига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Молия вазирлигининг терактдан азият чекканларга ёрдам беришга масъул давлат органи билан қўшма баёнотида таъкидланишича, қурбонларнинг оилалари меросни қабул қилиш тўғрисидаги ҳужжатларни ва даромад декларациясини тўлдириш мажбуриятидан озод этилади.
Бундан ташқари, ҳукумат теракт қурбонларининг даромадларига нисбатан солиқ имтиёзлари жорий этилишини маълум қилди.
Франция қонунчилигига мувофиқ, қарздор оламдан ўтган тақдирда, унинг ўрнига тўловларни меросхўри ёки қариндошлари амалга оширади. Кеча, 11 май куни 20 нафар теракт қурбонларининг оилаларига солиқ тўлаш борасида огоҳлантириш келиб тушди. Аммо қурбонларнинг оилалари бунга норозилик билдириб, «13 ноябрь: биродарлик ва ҳақиқат» уюшмасига мурожаат этди, бунинг натижасида уларга нисбатан истисно чоралари қабул қилинди.
Изоҳ (0)