Тошкентда бўлиб ўтаётган IX Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар республика ярмаркасида Тошкент ахборот технологиялари университетининг 4-курс талабаси Шуҳрат Аъзамов ўзи ишлаб чиққан янги мобил дастурни тақдим этди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
«Мен ‘Dovezu.uz’ янги мобил дастурини ишлаб чиқдим, — деди ёш ихтирочи. — Бу дастур биргаликда саёҳат қилиш учун ҳамроҳ топишга ёрдам беради».
Эслатиб ўтамиз, ярмаркада намойиш этилаётган янгиликларнинг 130 таси саноат, 116 таси қишлоқ хўжалиги соҳасидаги долзарб вазифаларни ҳал этишга қаратилган, 130 дан зиёд ишланма ва илғор технологиялар соғлиқни сақлаш ва фармацевтика учун мўлжалланган, 89 таси ахборот технологиялари, яна 34 таси илм-фан ва таълим соҳасидаги янги дастурий маҳсулотлардир.
Изоҳ (0)