2008 йилда Дяошуйлоу шаршарасидан сакраб, Гиннес рекордлар китобига киритилган хитойлик Ди Хуанран туристлар учун бу ишни яна бир бор такрорлади. 59 ёшли эркак 13 метрли баландликдан Цзинбо кўлига сакради, деб хабар беради The Daily Mail.
Бир муддат олдин эркак машғулот ўтказди ва сакрашни амалга оширди. Шундан сўнг, уни кузатиб турган одамларнинг айтишича, Ди Хуанран ҳеч қандай воситаларсиз тепага кўтарилди.
Илк сакрашини Хуанран 1983 йилда амалга оширган эди. Рекордчи ўз натижасини 60 ва 70 ёшлигида такрорлашга ваъда берган.
Изоҳ (0)