Миср махсус мўлжал қисмлари Синай ярим оролининг шимолида мамлакат куч қурилмаларига ҳужум тайёрлаган етти нафар жангарини йўқ қилди. Бу ҳақда, «ал-Балад» порталига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, уч нафар террорчи Шайх Зувайд шаҳри яқинида йўқ қилинган. Экстремистлар йўл четида беркиниб, хавфсизлик кучларига тузоқ қурган, лекин улар ўз вақтида пистирмани пайқаб, жангариларни йўқ қилган.
Яна тўрт жангари ҳамда уларнинг бир неча тарафдори шу шаҳар яқинида йўлтанламасда кетаётганида йўқ қилинган.
Изоҳ (0)