Испания профессионал футбол лигаси (LFP) президенти Хавьер Табаснинг қайд этишича, ташкилот «Реал»нинг «Барселона»га қарши ўйин учун«Гранада» жамоасини рағбатлантириши мумкин бўлган ҳолатини кузатиб бормоқда, деб хабар беради «Чемпионат».
39 очко билан 16-ўринда бораётган «Гранада» Ла Лигада қолиш масаласини ҳал қилди. Жамоа сўнгги турда «Барселона»га қарши баҳс олиб боради. Агар каталонияликар ушбу ўйинда очко йўқотса ва «Реал» сўнгги турда «Депортиво»дан устун келса, мадридликлар Испания чемпионига айланади.
«Мен миш-мишларга эътибор бермайман. ‘Реал’ ҳар қандай шаклдаги рағбатлантиришни тақиқ қилувчи қонунга бўйсунади. Биз ушбу жараённи назорат қиляпмиз, чунки ҳар доим футбол шаффофлигини кузатиб борамиз. Ҳар бир учрашувни кузатамиз. Одатга кўра, чемпионатнинг сўнгги икки турида назоратни кучайтирамиз», – деди Тебас.
Маълумот учун, Испания чемпионати сўнгги туридан олдин «Барселона» 88 очко билан биринчи, «Реал» 87 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. 37-турда «Леванте»га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган «Атлетико» чемпионлик курашидан чиқиб кетди.
Изоҳ (0)