Корея ярим оролидан жануби-шарқда май ойининг охирида Австралия, АҚШ, Малайзия, Сингапур, Жанубий Корея ва Япония сувости кемалари иштирокида Pacific Reach сувости флоти кемаларининг ўқув машғулотлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда, Корея Республикаси Ҳарбий-денгиз кучлари баёнотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
«Ўқув машғулотлари Чинхэгу порти ҳудудида бўлиб ўтади. Улар 25 май куни бошланиб, 3 июнга қадар давом этади. Ундан денгиздаги қутқарув операцияларини ўтказиш кўникмаларини ишлаб чиқиш мақсади кўзланган», — дейилади баёнотда.
Машғулотлар давомида чуқур сув остида қутқарув қурилмалари, замонавий сувости техникасидан фойдаланиш режалаштирилмоқда. «Кузатувчилар тариқасида Россия Ҳарбий-денгиз флоти, яна 11 та мамлакат, жумладан, Хитой Ҳарбий-денгиз кучлари иштирок этади», — деб маълум қилинади хабарда.
Изоҳ (0)