Лондоннинг «Арсенал» клуби ва Англия терма жамоаси ҳужумчиси Дэнни Уэлбек тизза жароҳати туфайли Европа чемпионатини ўтказиб юборади. Бу ҳақда, Goal порталига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
25 ёшли спортчи ички чемпионатнинг «Манчестер Сити»га қарши кечган учрашувида (2:2) жароҳат олди.
Дастлабки текширувдан сўнг футболчининг тикланиш муддати 5 ойгача чўзилиши мумкинлиги маълум бўлди. Эртага, 11 май куни ташхис ва соғайиш мухлатининг тасдиқланиши кутилмоқда.
Уэлбек жароҳат туфайли жорий мавсум бошини ўтказиб юбориб, февраль ойидан эътиборан майдонга туша бошлаган эди. Шундан буён у Англия чемпионатида 11 та ўйин ўтказиб, 4 та гол муаллифига айланди.
Изоҳ (0)