«ПСЖ» жамоаси ҳужумчиси Златан Ибрагимович 2015/16 йилги мавсумда Франция чемпионатининг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар бермоқда.
34 ёшли швециялик футболчи мазкур номга даъвогар Анхель Ди Мария («ПСЖ»), Хатем Бен-Арфа («Ницца») ҳамда Лассана Диаррани («Марсель») ортда қолдирди.
Жорий мавсумда Ибрагимович Франция чемпионатининг 29 ўйинида майдонга тушиб, 35 та гол ва 14 та голли узатмага муаллифлик қилган.
«Чемпионат»нинг маълум қилишича, «ПСЖ» устози Лоран Блан 2015/16 йилги мавсумда Франция чемпионатининг энг яхши мураббийи бўлди. «Марсель» клубининг 31 ёшли посбони Стив Манданда Францияда мавсумнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.
Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ» жамоаси чемпионат якунланишига 8 тур қолганида Франция чемпионига айланган эди.
Изоҳ (0)