8 май кечаси Тошкент шаҳрида кучли шамол кузатилди. Момақалдироқ ва чақин осмонни ларзага солди, шиддатли жала қуйди.
Шаҳарликларнинг эътироф этишича, яшин шу қадар катта куч ва қамров билан чақнаганки, кўчаларни ёритиб юборган. Шамол дарахтларни қулатган, кўплаб машиналар катта-катта дарахт таналари остида қолиб кетган.
Ижтимоий тармоқларда, жумладан, Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳида табиий ҳодиса акс этган қатор фотосуратлар эълон қилинди. «Дарё» ушбу суратларни саралаб, фотожамланма тузди.
Изоҳ (0)