• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Ўзбекистон халқ артисти Яйра Абдуллаева: 14 ёшимда фронтга жўнатишган, эсласам, даҳшатга тушаман

    Ўзбекистон халқ артисти, таниқли актриса Яйра Абдуллаева Иккинчи жаҳон уруши даҳшатларини ўз кўзи билан кўрган санъаткорлардан. 86 ёшли актрисанинг хотиралари 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан «Даракчи» газетасида эълон қилинди.

    Фото: «Qalampir.uz»

    Фото: «Qalampir.uz»

    «Ўшанда 14 ёшда эдим. Фронтга жўнатиш учун Филармонияда 19 та бригада тузилган эди. Улар орасида Тамарахоним ва Гавҳар Раҳимова раҳбарлигидаги хотин-қизлар ансамбли ҳам бор эди. Онам Луиза ансамблда ҳам балетмейстр, ҳам раққоса эди. Бувимнинг қарамоғида эдим, лекин у киши шифохонага тушиб қолган. Натижада битта ўзим қолиб кетганман. Шунда холаларим Тамарахоним, Гавҳар Раҳимова: ‘Бир ўзини қолдирмайлик’, деб мени ҳам фронтга олиб кетишган», — дейди Яйра Абдуллаева.

    «Уруш йилларини эсласам, юрагим орқага тортиб кетади. Мактабга бориш қаёқда дейсиз. Ўша вақтдаги ёшларнинг фикрлаши ўзгача эди, ёшига нисбатан анча тез улғаярди. Бунинг барига уруш даҳшатлари сабаб. Болага болалигини болалигида бергин, деб бежизга айтишмайди. Биз болаликнинг ширин дамларини ‘Юртимиз тинч бўлсин, ҳаловатда яшагим келяпти’, деган ўй, орзу билан ўтказганмиз», — дейди таниқли актриса.

    «Концертларда ярадор аскарларни кўриш... У манзарани эслашнинг ўзи даҳшат. Улар: ‘Онажонлар, опа-сингилларим, сизларни юзингизга боқиб, Ўзбекистонни кўргандек бўляпмиз’, деб қувонишарди. Госпиталларда нафақат концертлар берганмиз, балки махсус либослар кийиб, соғлиқ ва тозаликни сақлаш ишларида ҳам иштирок этардик. Госпиталдаги битта вагонда кир ювиш хонаси бўларди. Қонга беланган бинтларни ювардим, ярадор аскарларнинг тирноқларини олардим. Уруш нималигини госпиталга кирганда биларкан киши. Ишимизни тугатгач, яна миллий либосларимизни кийиб, вагонма-вагон юриб, турли тилларда қўшиқ куйлаб, концерт қўярдик», — деди Ўзбекистон халқ артисти.

    «Шу тобда бир воқеа ёдимга тушиб кетди. Польшага борганимизда бир отхонада саҳна ўрнида супача қурилган эди. Атрофда чамаси 400 тача одам сиғадиган жой бор. Отхона бўлгани учун аскарлар ерга сомон тўшаб, концерт томоша қилган эди. 17 соат тинмай тик оёқда 3 минг аскарга битта дастурни қайта-қайта қўяверардик, улар галма-гал келиб кетаверишарди. Ўзбекистон халқ артисти Коммуна Исмоилованинг оёғи шишиб кетгани ҳамон кўз ўнгимда туради. Аскарлар кетишидан аввал: ‘Сингилларим, биз ғалаба билан қайтамиз’, дейишарди», — деди Яйра Абдуллаева.

    «Ғалаба... Ўша қувончни тил таъриф этолмайди. 37-ўқчи ҳарбий қисмда эдик. Дансигга етганимизда, ‘Сизлар энди бошқа ҳарбий қисм қарамоғида бўласизлар’, деб бизни ортга қайтаришган. Шунда ғалаба қозонганимизни тушунганмиз. Ёдимда, ўшанда 27 апрель эди. Шу кунга ҳам 71 йил тўлибди», — деди актриса.

    «Телевизорда дунёда бўлаётган воқеаларни кўриб, илоҳим осмонимиз мусаффо бўлсин, деб дуо қиламан. Тинчлигимизга кўз тегмасин! Нотинчликларнинг бари билимсизлик, онгсизликдан, деб биламан. Шунинг учун имкон, фурсат борида илм олиш, тил ўрганиш керак», — дея қўшимча қилди Ўзбекистон халқ артисти Яйра Абдуллаева.

    Маълумот учун, Яйра Абдуллаева 1930 йили Тошкентда туғилган. 1950 йилдан ҳозирги Ўзбек Миллий академик драма театрида иш бошлаган. 1964 йили Ўзбекистон халқ артисти унвони билан тақдирланган. 1998 йили «Дўстлик» ордени билан мукофотланган.

    09.05.2016, 12:52   Изоҳ (0)   16104
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Актёр Жавоҳир Зокиров икки қўшиғига клип суратга олдирди

    08.05.2016, 21:00

    Жавоҳир Зокиров: Опам Наргиз Зокирова сўнгги ўйнаган ролларим ҳақида илиқ фикрлар билдирди

    08.05.2016, 19:18

    Жавоҳир Зокиров: Ўзбекистонда мен тан берадиган актёр йўқ

    07.05.2016, 21:00

    Жавоҳир Зокиров: «Барон-2»га мени ҳам чақиришар, менсиз қаёққа ҳам боришарди...

    07.05.2016, 19:00

    Рэпер Шаҳриёр ўғил фарзандли бўлди

    07.05.2016, 14:31

    Актёр Жавоҳир Зокиров: Мен дадамдек ҳаммани сева олмайман

    07.05.2016, 13:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55

    Бухорода ЙПХ ходимига пора бермоқчи бўлган шахсга жиноят иши очилди

    Ўзбекистон | 8 август, 21:45

    Россия қўшнисига ҳамла қилган кун: Европанинг XXI асрдаги илк урушига 17 йил тўлди

    Дунё | 8 август, 21:35

    Хоразмда автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида ёнғин чиқди

    Ўзбекистон | 8 август, 21:20

    Дональд Трамп ва Биньямин Нетаньяху Ғазодаги гуманитар вазият юзасидан тортишиб қолган

    Дунё | 8 август, 21:02

    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

    Реклама | 8 август, 19:30

    АҚШ суд тизими маълумотлар базаси хакерлар хужумига учради 

    Дунё | 8 август, 20:50

    Жиддий фильмларнинг суратга олиш жараёнида юз берган кулгили воқеалар

    Кино | 8 август, 20:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.