Англиянинг «Манчестер Сити» клуби ҳамда Бельгия терма жамоаси ҳимоячиси Венсан Компани сонидан ва човидан олган жароҳати туфайли тўрт ойга сафдан чиқди, деб хабар бермоқда «Uff.uz».
Компанининг жароҳати ҳақида Бельгия терма жамоаси шифокори Ливен Массхалк хабар берган. Футболчининг ўзи ҳам бу ҳақда маълум қилган эди.
30 ёшли ҳимоячи жорий мавсум бир неча бор жароҳатга йўлиқди ва Англия чемпионатида атиги 14 та ўйинда иштирок эта олди.
Маълумот учун, футбол бўйича Европа чемпионати шу йилнинг 10 июнидан 10 июлига қадар Францияда бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)