Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Куба пойтахти Гавана шаҳрида жойлашган Coliseo Ciudad Deportiva спорт мажмуасида 6 май, жума куни (Тошкент вақти билан 7 май тонгида) Бутунжаҳон бокс серияси (WSB)нинг VI мавсум ярим финалида Ўзбекистоннинг Uzbek Tigers боксчилари Кубанинг Cuba Domadores жамоасига қарши иккинчи жангини ўтказди.

Фото: Facebook / Luiz Boselli

Фото: Facebook / Luiz Boselli
Бутунжаҳон бокс серияси расмий сайтининг маълум қилишича, Uzbek Tigers жамоаси биринчи кундаги сингари иккинчи кунги барча жангларда кубалик рақибларига имкониятни бой берди.

Cuba Domadores — Uzbek Tigers 5:0

-52 килограмм: Ёсбани Вейтиа – Аброржон Қодиров 3:0 (50:45, 50:45, 50:44)

-60 килограмм: Лазаро Эстрада Алварес – Элнур Абдураимов 3:0 (49:46, 50:45, 49:46)

-69 килограмм: Рониэл Эглесиас – Маҳмуд Ғоипов (50:43, 50:44, 50:44)

-81 килограмм: Хулио Ла Круз – Шуҳрат Абдуллаев 3:0 (50:45, 50:45, 50:45)

+91 килограмм: Лениер Перо Жастиз – Мирзоҳиджон Абдуллаев 3:0 (49:46, 49:46, 49:46)

Шу тариқа, мазкур мусобақада илк бор иштирок этаётган Uzbek Tigers жамоаси ярим финалда ўз иштирокини якунлади.

Жорий йилнинг 26–27 май кунлари Бутунжаҳон бокс сериясининг иккинчи ярим финалида Қозоғистоннинг Astana Arlans жамоаси Буюк Британиянинг British Lionhearts боксчиларига қарши баҳс юритади. Мазкур жуфтлик ғолиби финалда Cuba Domadores жамоасига қарши рингга кўтарилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маданият
Малика Диананинг кўйлаги Sotheby’s аукционида рекорд нархга сотилди
Молия
Ўзбекистондаги энг фаол банклар рейтинги янгиланди. Нималар ўзгарди?
Дунё
Покистонда масжиддаги портлаш қурбонлари сони қарийб 60 кишига етди (фото)