«Дубай» аэропортининг бошқарувчи компанияси ва ер усти агенти — Dubai Airports ва dnata On-Time Performance Award 2015 анъанавий тақдирлаш маросимида «Дубай» ва «ал-Мақтум» аэропортлари орқали рейсларни амалга оширган авиакомпаниялар орасидан парвозларни ўз вақтида амалга ошириш бўйича энг яхши натижа кўрсатганларини саралаб олди. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси 2015 йилда 200 тадан 1999 тагача рейс амалга оширган энг яхши авиаташувчилар орасида 3-ўринни эгаллади, деб ёзади «Anons.uz» авиакомпания матбуот хизматига асосланиб.
Ғолибларни аниқлашда 140 дан ортиқ авиаташувчиларнинг кўрсаткичлари инобатга олинди, булар орасида Azerbaijan Airlines, British Airways, Kuwait Airways, Korean Air, Lufthansa, Middle East Airlines, Singapore Airlines, «Украина халқаро ҳаво йўллари», Virgin Atlantic сингарилар бор. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» энг пунктуал — ўз вақтида ишлайдиган компания деб топилди.
Изоҳ (0)