Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари 7 май, шанба куни ҲАМАС ҳаракатининг Ғазо секторидаги икки объектига мазкур минтақадан мамлакат ҳудудига ракеталар йўлланганига жавобан зарбалар берди. Бу ҳақда «Ведомости» маълум қилди.
ҲАМАС вакиллари Исроил зарбалари Хон-Юнус шаҳридаги ғишт заводига тўғри келганини билдирган. Қурбонлар ҳақида маълумот берилмаган.
Исроил ҳудудининг ўққа тутилиши учун ҳозирча ҳеч ким жавобгарликни зиммасига олмаган, бироқ Исроил расмийлари бунда ҲАМАС ҳаракатини айбламоқда.