6 май куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Болгария Республикасининг муваққат ишлар вакили Георги Проданов билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Мулоқот давомида икки томонлама муносабатларнинг долзарб жиҳатлари, жумладан, юқори даражадаги Болгария делегациясининг Тошкентда бўлиб ўтадиган «Ўзбекистон нефть ва гази – OGU-2016» халқаро конференциясида иштирок этишига оид амалий масалалар ҳамда бўлажак Ўзбекистон–Болгария учрашувларининг кун тартиби ва дастури юзасидан фикр алмашилди.
Изоҳ (0)