Москвада «Янгиликлар миллий хизмати» агентлиги муҳаррири ўлдириб кетилди
«Янгиликлар миллий хизмати» агентлиги муҳаррири Александр Рубцов Москвадаги ўз хонадонида ўлик ҳолда топилди, дея хабар бермоқда «Газета.ru» агентлик сайтига таяниб.
«Дўстимиз, ‘Янгиликлар миллий хизмати’ муҳаррири Александр Рубцов ҳаётдан кўз юмди. У 35 ёшда эди. Сўнгги икки йил давомида биз унинг янгиликларини тўртта радиостанциямиз — ‘Наше радио’, Rock FM, Best FM ‘Радио JAZZ’ эфирида эшитишга муваффақ бўлган эдик», — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, қотиллик 3 май куни содир этилган. Марҳумнинг танасида кўп сонли санчиш ва кесишдан ҳосил бўлган яралар аниқланган.
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар