Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Швейцариядаги Лувен католик университети олимлари танадаги ортиқча ёғдан халос бўлишнинг янги усулини топди, деб ёзади 7MedNews.

Фото: «Misseva.ru»

Фото: «Misseva.ru»

Тадқиқотчилар «жигарранг» деб аталувчи ёғга эътибор қаратди. Бундай ёғ ҳужайралари метаболизм (моддалар алмашинуви) жараёнларида ўта фаол тарзда қатнашади, шунингдек, терморегуляция жараёнларида ҳам бевосита иштирок этади. Олимлар ушбу ҳужайралар томонидан иссиқлик ажралиб чиқиши кучайтирилса, қондаги глюкоза миқдори анча пасайиши, тана вазни эса камайиб, меъёрига кела бошлашини аниқлади.

Ушбу тажриба семизлик, диабет, юқори артериал қон босими каби метаболик синдромнинг барча белгилари бўлган лаборатория сичқонларида ўтказилди. Жигарранг ёғ ҳужайраларини кучайтириш курсидан сўнг, ҳайвонлар вазн ташлаган, улардаги метаболик синдром кўрсаткичлари эса сезиларли даражада пасайган.

Тадқиқотчилар фикрича, ушбу қонунийлик инсонда ҳам иш бериши мумкин, бироқ буни ҳали текшириб кўриш керак бўлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзила нега ҳалокатли оқибатларга олиб келди?
Маҳаллий
“Қардошларимизга ҳамдардмиз”. Ўзбек жамоатчилиги Туркиядаги зилзилага муносабат билдирди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув бўйича қарорни имзолади