Малининг марказий қисмида рўй берган элатлараро тўқнашувларда 10 дан ортиқ киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳодиса юз берган Мопти провинцияси маъмуриятининг аниқлик киритишича, қурбонларнинг барчаси тинч аҳоли вакилларидир. Мамлакатдаги икки йирик этник гуруҳ — пель ва бамбара ўртасидаги тўқнашувларда ўқотар қуролдан фойдаланилган. Тўқнашувга бамбара вакиллари пелнинг айрим аъзоларини ўтган йил охиридан бери Мали марказий қисмида терактлар уюштириб келаётган «Масинни озод этиш фронти» гуруҳига мойиллик билдиришда гумон қилгани сабаб бўлган.
Яқин орада можаро ҳудудига кескинликни пасайтириш ва муаммоларни бартараф этиш учун расмий делегация келиши кутилмоқда.