Дастурчи Ник Ли Apple Watch ақлли соатида Windows 95 операцион тизимини ишга туширишга муваффақ бўлди. Муаллиф лойиҳа ҳақида Medium’даги блогида батафсил ёзган, дастурий таъминотнинг асос коди GitHub’да чоп этилган, дея хабар бермоқда N+1.
Соат кутиш режимига тушиб қолмаслиги учун, муаллиф Digital Crown айланасига иссиқ елим ёрдамида электромотор ёпиштириб қўйган. Операцион тизимнинг юкланиши учун бир соатча вақт керак бўлади, курсорни ҳаракатлантириш учун тачскриндан фойдаланиш керак.
Дастурчининг сўзларига кўра, Apple Watch’нинг техник хусусиятлари 1990 йилларнинг ўрталаридаги шахсий компьютерларнинг характеристикаларидан анча яхши, шу сабабли ҳам такт частотаси 520 мегагерц бўлган процессор, 512 мегабайт оператив хотира ва саккиз гигабайт доимий хотира Windows 95’ни ўрнатиш учун керагидан ортиқ етарли.
Бу ақлли соатда эски дастурий таъминотни ишга тушириш билан боғлиқ биринчи лойиҳа эмас. Аввалроқ Ник Лининг ўзи Apple Watch’да Mac OS 7.5.5 операцион тизимини ишга туширган эди. Эски дастурларни ишга туширишда Android Wear ақлли соатларидан ҳам фойдаланади, уларда, хусусан, Counter-Strike 1.6 ва Half-Life’нинг биринчи қисми ишга туширилган.
Изоҳ (0)