Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Мадриднинг «Реал» клуби футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигаси финалига йўлланма олди. Ҳал қилувчи беллашувда Зинедин Зидан жамоаси Испания пойтахтининг бошқа бир жамоаси — «Атлетико»га қарши саф тортади.

Фото: УЕФА расмий сайти

Фото: УЕФА расмий сайти
Ярим финалнинг жавоб ўйинида Англиянинг «Манчестер Сити» клубини қабул қилган «Реал» 1:0 ҳисобида зафар қучди. Ўйиндаги ягона гол аввалига Гарет Бэйл ҳисобига ёзилган бўлса, орадан бироз вақт ўтиб УЕФА расмий сайти уни автогол деб эълон қилди.

Шу тариқа икки ўйин натижасига кўра «Реал» финалда «Атлетико» билан беллашадиган бўлди. Маълумот учун, Европа Чемпионлар Лигасининг 2013/14 йилги мавсуми финалида ҳам Мадрид клублари ўзаро тўп сурган ва унда «Реал» 4:1 ҳисобида муваффақият қозонганди.

Европа Чемпионлар Лигаси Ярим финал. Жавоб ўйини 4 май, чоршанба

«Реал Мадрид» (Испания) — «Манчестер Сити» (Англия) 1:0

Гол: Фернандо, 20-авт (1:0).«Реал»: Кейлор Навас, Пепе, Серхио Рамос, Даниэль Карвахаль, Марсело, Лука Модрич (Матео Ковачич, 88), Тони Кроос, Иско (Хамес Родригес, 67), Хесе (Лукас Васкес, 56), Гарет Бэйл, Криштиану Роналду.«Манчестер Сити»: Жо Харт, Бакари Санья, Венсан Компани (Эльякин Мангаля, 10), Николас Отаменди, Гаэль Клиши, Фернандо, Фернандиньо, Кевин де Брюйне, Яя Туре (Раҳим Стерлинг, 61), Хесус Навас (Калечи Ихеаначо, 72), Серхио Агуэро.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади