Мадриднинг «Реал» клуби футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигаси финалига йўлланма олди. Ҳал қилувчи беллашувда Зинедин Зидан жамоаси Испания пойтахтининг бошқа бир жамоаси — «Атлетико»га қарши саф тортади.
Ярим финалнинг жавоб ўйинида Англиянинг «Манчестер Сити» клубини қабул қилган «Реал» 1:0 ҳисобида зафар қучди. Ўйиндаги ягона гол аввалига Гарет Бэйл ҳисобига ёзилган бўлса, орадан бироз вақт ўтиб УЕФА расмий сайти уни автогол деб эълон қилди.Шу тариқа икки ўйин натижасига кўра «Реал» финалда «Атлетико» билан беллашадиган бўлди. Маълумот учун, Европа Чемпионлар Лигасининг 2013/14 йилги мавсуми финалида ҳам Мадрид клублари ўзаро тўп сурган ва унда «Реал» 4:1 ҳисобида муваффақият қозонганди.
Европа Чемпионлар Лигаси Ярим финал. Жавоб ўйини 4 май, чоршанба