Туркия жануби-шарқида юз берган тўқнашувда икки нафар турк ҳарбий хизматчиси ва Туркияда тақиқланган Курдистон ишчи партиясининг беш нафар аъзоси ҳалок бўлди. Бу ҳақда, Туркия бош штабининг 3 май, сешанба кунги маълумотига таяниб, «РИА Новости» хабар беради.
«Ҳаккари вилоятининг Шемдинли туманида Курдистон ишчи партияси жангарилари гуруҳининг гранатомёт ва автоматлар билан ҳужуми оқибатида икки нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди. Ҳарбийларимиз зудлик билан уларга жавобан ўт очди ва беш нафар террорчини йўқ қилди», — дейилади хабарда.
Туркияда 2015 йилнинг июлида Курдистон ишчи партияси билан қайтадан бошланган қуролли можароларда 400 га яқин ҳарбий ва полициячи ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)