Футбол бўйича Қаршининг «Насаф» клуби Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичидаги учинчи иштирокида ҳам плей-офф йўлланмасини қўлга кирита олмади. Амирликларда «Ал-Айн»дан енгилган Рўзиқул Бердиев жамоаси, «D» гуруҳини сўнгги ўринда якунлади.
6-тур олдидан «Насаф» гуруҳдан чиқиш имкониятларини сақлаб турганди. Бунинг учун «Ал-Айн» мағлуб этилиши, параллел ўйинда эса Саудия клуби очко йўқотиши талаб этиларди. Биринчи навбатда «Насаф»нинг ўзи вазиятни ўнглай олмаган бўлса, иккинчи ўйинда Қатарнинг «Ал-Жаиш» клуби Саудия жамоасидан енгилди.Шу тариқа, ўзбекистонлик футболчи Сардор Рашидов ҳаракат қиладиган Қатарнинг «Ал-Жаиш» клуби «D» гуруҳини пешқадам сифатида якунлади. Амирликларнинг «Ал-Айн» клубига эса 2-ўрин насиб қилди.
Маълумот учун, Осиё Чемпионлар Лигасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган тўрт клубдан учтаси — «Бунёдкор», «Пахтакор» ва «Насаф» ўз юришига якун ясаб бўлди. Нимчорак финалга йўл олиш учун Тошкентнинг «Локомотив» клуби яхши имкониятга эга.
Осиё Чемпионлар Лигаси «D» гуруҳи. 6-тур 3 май, сешанба«Ал-Айн» (БАА) — «Насаф» (Ўзбекистон) 2:0
Гол: Асприлла, 39 (1:0). Исмоил Аҳмад, 90+1 (2:0).«Насаф»: Элдор Суюнов, Мақсуд Каримов, Шерзод Аъзамов (Ислом Рашидхонов, 35), Илдар Маматказин, Шуҳрат Муҳаммадиев, Дилшод Раҳматуллаев, Эркин Бойдуллаев, Баҳром Абдураҳимов, Азамат Алланиёзов, Сайдулло Раҳматов (Шароф Муҳиддинов, 68), Бобур Абдухолиқов.«Ал-Аҳли» (Саудия Арабистони) — «Ал-Жаиш» (Қатар) 2:0
Голлар: Маркинmо, 63 (1:0). Ҳавсави, 86 (2:0).Ў | Жамоа | Ў | Ғ | Д | М | Т/Н | О |
1 | «Ал-Жаиш» | 6 | 3 | 1 | 2 | 6:8 | 10 |
2 | «Ал-Айн» | 6 | 3 | 1 | 2 | 8:6 | 10 |
3 | «Ал-Аҳли» | 6 | 3 | 0 | 3 | 10:7 | 9 |
4 | «Насаф» | 6 | 1 | 2 | 3 | 4:7 | 5 |
Изоҳ (0)