АҚШ Сурия ҳудудида хавфсизлик зоналари яратишни режалаштирмаяпти, бунинг ўрнига мамлакатнинг барча минтақаларида сулҳ тартибини тўлиқ жорий этиш устида ишлаш мақсадга мувофиқдир. Бу ҳақда Оқ Уй матбуот котиби Жош Эрнест анъанавий брифинг чоғида баёнот берди, деб ёзади «ТАСС».
«Президентнинг хавфсизлик зоналарига ёндашуви ўзгаришларсиз қолди. У буни Сурияда бугун бўлаётган воқеаларга реал муқобил деб ҳисобламайди», — таъкидлади Эрнест.
Шунингдек, матбуот котиби ўт очиш режимини тўхтатиш тўғрисидаги шартнома иштирокчилари қаторида АҚШ, Россия ҳамда Асад ҳукумати борлигини эслатиб ўтди.
Изоҳ (0)