Норвегиянинг ғарбий соҳилларида 29 апрель куни ҳалокатга учраган транспорт вертолётининг ўзиёзарлари ҳалокат жойидан топилди ва экспертиза учун Буюк Британияга юборилди. Бу ҳақда, Норвегия телеграф бюроси маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
Вертолёт корпусининг асосий қисми денгиз бўғозининг тубида бўлиб, у 30 апрель куни етти метр чуқурликдан юқорига чиқарилган. Асосий винт қирғоқдан — корпусдан бир неча юз метр масофадан топилган.
Бир неча гувоҳларнинг маълум қилишича, вертолёт винтини ҳаводаёқ йўқотган, бироқ бу тахмин ҳозирча расман тасдиқланмаган. «Қора қутилар»даги маълумот вазиятга ойдинлик киритиши мумкин.
Statoil компаниясининг Шимолий денгиздаги нефть платформасидан Берген аэропортига йўл олган вертолёт бортида 13 киши — 11 нафар норвегиялик, бир нафардан британиялик ва италиялик бўлган. Уларнинг барчаси ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)