Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг ярим финалида иштирок этаётган «Манчестер Сити» Англия Премьер-лигасининг 36-турида мавсумдаги 10-мағлубиятини қабул қилиб олди.
Чемпионлар Лигаси йўлланмасидан умидини узиб бўлган «Саутгемптон» майдонига ташриф буюрган «шаҳарликлар», 2:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Беллашувда Серхио Агуэро, Яя Туре, Кевин де Брюйне, Давид Сильва, Фернандо каби асосий таркиб футболчилари иштирок этмади.
Ушбу мағлубият оқибатида Мануэль Пеллегрини шогирдлари 3-ўринга кўтарилиш имкониятини бой берди. 36-турдан кейин «Арсенал» 67, «Манчестер Сити» 64 очкога эга.
2 май куни бўлиб ўтадиган ўйинда «Тоттенҳэм» «Челси»ни мағлуб этса, «Сити» кумуш медаллардан ҳам умидини узади.
Маълумот учун, 4 май куни «Манчестер Сити» Европа Чемпионлар Лигаси ярим финалининг жавоби ўйинида Мадриднинг «Реал» клуби меҳмони бўлади.
Англия Премьер-лигаси 36-тур беллашуви 1 май, якшанба
Изоҳ (0)