«Ғарбий қанот» сериалида АҚШ президенти маъмурияти матбуот котиби ролини ўйнаган актриса Эллисон Женни матбуот учун уюштириладиган кундалик брифингда минбарга кўтарилди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
У Оқ Уй матбуот котиби Жон Эрнест тишини даволатаётгани боис ишда эмаслигини айтди.
«Келинг адолатли бўлайлик: мен ундан кўра яхшироқман», — қўшимча қилди актриса.
30 апрелда Вашингтонда президент Барак Обаманинг журналистлар билан ўтказиладиган анъанавий кечки тановули ҳақида гапирар экан, Женни президент журналистларга мўлжалланган ҳазиллар устида ишлаётганини таъкидлади.
«У жуда кулгили бўлишни режалаштирмоқда, бундан бошқа маълумот йўқ», — деди у.
Журналистлар «Ғарбий қанот»даги президент Демократик партия номзодларидан (Ҳиллари Клинтон ва Берни Сандерс) қай бирини қўллаб-қувватлаши мумкинлиги ҳақида савол берди.
«Ўйлайманки, сиз бу саволнинг жавобини биласиз», — деди актриса.
«Ғарбий қанот» сериали NBC телеканалида 1999–2006 йилларда намойиш этилган. У АҚШ президенти маъмуриятининг кундалик юмушлари ҳақида ҳикоя қилади.
Изоҳ (0)