Суриянинг Ҳалаб шаҳрида жойлашган Россия бош консуллиги биноси миномётлардан ўққа тутилди. Бу ҳақда, РФ ТИВ матбуот хизматига асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Муассаса ҳудудига битта мина келиб тушди, учта мина панжара олдида портлади. Қурбонлар ва жабрланганлар йўқ; етказилган моддий зарар айни пайтда ҳисоб-китоб қилинмоқда.
Ҳалабдаги дипломатик миссия фаолияти 2013 йил январида тўхтатилган эди. Ходимларнинг бир қисми эвакуация қилинган, бир қисми Дамашққа ўтказилганди. Бош консуллик ҳудудида тартиб сақлаб туриш Сурия фуқароларидан тузилган техник персонал зиммасига юкланган.
Изоҳ (0)