Норвегия соҳилларида одамларни нефть платформасига ташиши мумкин бўлган вертолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.
Гувоҳларнинг маълум қилишича, бу одатда Шимолий денгиздаги нефть қазиб чиқарувчи платформага одамларни ташиш учун фойдаланилувчи вертолёт бўлган. У денгиздаги кичикроқ оролда бўлиши мумкинлиги таъкидланмоқда.
Денгизда одамлар борлиги хабар қилинмоқда.
Авария Норвегиянинг катталиги бўйича иккинчи ўринда турувчи шаҳри — Бергендан ғарбда юз берганлиги таъкидланмоқда.
Норвегия полицияси Twitter’даги саҳифасида ҳодиса жойига авария хизмати юборилганлигини хабар қилган.
Изоҳ (0)