Европа Чемпионлар Лигаси ярим финалида «Атлетико»дан енгилган «Бавария» клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўйиндан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди, деб хабар берди «Чемпионат».
«Ўйлашимча, ўйиннинг 75 фоизини яхши ўтказдик», — деб айтиб ўтди Гвардиола. — «Бизда гол уриш учун етарлича имкониятлар бўлди. Одатда бизга бу қадар кўп имконият беришмайди».
«Бавария» клуби устози ҳужумчи Томас Мюллернинг нима сабабдан бошланғич таркибга киритилмаганини қуйидагича изоҳлади: — «Майдонда менга ўнг оёқда ўйнай оладиган вингер ўнг қанот учун ва чап оёқда ўйнайдиган вингер чап қанот учун керак эди. Улар қаторига марказий ярим ҳимоячини ҳам қўшдим», — деди Гвардиола. Қайд этиш керак, Томас Мюллер 70-дақиқага келибгина ўйинга қўшилди.
Гвардиола Чемпионлар Лигасининг сафар учрашувларида иштирок этадиган яна қайси жамоа шунча имкониятга эга бўлганини эслолмаслигини қўшимча қилди.
Маълумот учун, «Бавария» ярим финалнинг жавоб ўйинини 3 май куни «Атлетико»га қарши ўз майдонида ўтказади. Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумида «Бавария» ўз майдонидаги барча учрашувда зафар қучган.
Изоҳ (0)