Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ва DaVinci Solutions консалтинг компанияси эксклюзив лойиҳани ишга туширди. DreamJob School талабалар учун ноёб платформа бўлиб, иштирокчилар унда карьераларини режалаштиришдан то ишга киргунга қадар бўлган билим ва кўникмаларга эга бўлади. Бу ҳақда Тошкент шаҳридаги Инҳа университети матбуот хизмати хабар берди.
DaVinci Solutions директори Анна Ефимова сўзларига кўра, DreamJob School талабаларни реал муҳитда ишлаш учун тайёрлашга қаратилган ноёб лойиҳадир. Лойиҳа давомида талабалар иш излаш, интервьюдан ўтиш, резюме ёзиш, фаолиятларини режалаштириш ва бошқа йўналишлар бўйича билимларини оширади.
Ушбу лойиҳа тўртта сессиядан ташкил топган. Ҳар бир сессия уч соат давом этади. Биринчи сессия «Орзуга йўл» деб номланди.
Кейинги сессияларда талабалар иш излашнинг энг қулай услублари, резюмени тўғри тузиш, интервьюдан муваффақият билан ўтиш бўйича янги билимларга эга бўлади.
Ушбу лойиҳа Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабалари учун бепул бўлиб, консалтинг, HR ва тадбирлар ўтказиш бўйича хизмат кўрсатувчи DaVinci Solutions компанияси ташаббуси билан ташкил этилди.
Изоҳ (0)