Фарғона вилояти ИИБ ходимлари томонидан Бувайда туманидаги савдо шохобчаларидан биридан ёнилғи-мойлаш маҳсулотларини харид қилиб, 100 дона қалбаки беш минг сўмлик купюрадаги пулларни берган номаълум шахслар аниқланиб ушланди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати маълумот берди.
Айтилишича, улар Учкўприк туманида яшовчи 27 ва 24 ёшли фуқаролар эканлиги аниқланди.
Юқоридаги ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)