Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси мамлакатда олимпия ҳаракатини ривожлантириш, унинг моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка атрофлича етказиш, бу борадаги тарғибот ва ташвиқот ишларини такомиллаштириш мақсадида ҳамда XXXI ёзги Олимпиада ўйинларининг бошланишига 100 кун қолганлиги муносабати билан «Ўзбекистонда олимпия ҳаракати» мавзусида танлов ўтказади. Бу ҳақда қўмитанинг расмий сайтида эълон қилинди.
Танловга 2016 йил 18 январдан 2016 йил 1 июнгача газета ва журналларда, интернет нашрларида эълон қилинган материаллар, эфирга узатилган телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар қабул қилинади.
Танлов ғолиблари Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг махсус мукофотлари билан тақдирланади.
Танлов доирасида рағбатлантирувчи мукофотлар ҳам кўзда тутилган.
Мукофотлар ғолибларга 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни топширилади.
Изоҳ (0)