Эквадорда 16 апрель куни юз берган кучли зилзила оқибатида қурбон бўлганлар сони 659 кишига етди. Бу ҳақда, мамлакат ҳукуматининг 27 апрель, чоршанба куни берган маълумотига таяниб, «Интерфакс» хабар қилди.
29 067 киши вақтинчалик бошпаналарга кўчишга мажбур бўлган.
Шу билан бирга 40 киши ҳамон бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. 27 732 кишига тиббий ёрдам кўрсатилган.
1979 йилдан буён мамлакат тарихидаги энг кучли ер силкиниши оқибатида денгиз бўйи шаҳарлари Гуаякиль, Портовьехо ва Мантага энг кўп зарар етган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ зилзила қурбонлари сони 655 кишига етганлиги маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)