Ўзбек тилшунослиги соҳасидаги йирик олим, атоқли турколог, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Ғани Абдураҳмонов 91 ёшида вафот этди. Бу ҳақда ЎзА маълумот берди.
Ғ. Абдураҳмонов 1925 йилда Фарғона шаҳрида туғилди. 1946 йили Фарғона давлат педагогика институтини тугатганидан сўнг шу даргоҳда илмий-педагогик фаолиятини бошлади. 1950 йилда номзодлик, 1962 йилда докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. 1968 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг аъзоси этиб сайланди.
Ғ. Абдураҳмонов Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби фахрий унвони ва «Шуҳрат» медали билан мукофотланган.
Изоҳ (0)