Бугун, 27 апрель куни Хоразмда кино ва театр актёри, Ўзбекистон халқ артисти Санъат Девонов 84 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда, Хоразмдаги «Биз буюк юрт фарзандларимиз» ёшлар фестивалида иштирок этаётган санъаткорларнинг сўзларига таяниб, «Qalampir.uz» хабар берди.
Санъат Девонов 1932 йилнинг 9 май куни Хоразмда таваллуд топди. У ижодий фаолиятини Огаҳий номидаги Хоразм вилоят мусиқали драма театридан бошлаб, кейинчалик Тошкентга келди ва ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида ўқиди, сўнг Ўзбек давлат драма театрида ҳамда Абдулла Қаҳҳор номидаги сатира театрида ишлади.
У саҳнада Гамлет, Алишер Навоий ва Тоҳир ролларини ижро эта олди.
Шунингдек, Санъат Девонов «Улуғбек юлдузи», «Оловли йўллар», «Мафтунингман», «Алпомиш» каби фильмларда роллар ижро этди.
Санъат Девонов Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист ҳамда Ўзбекистон халқ артисти унвонлари билан тақдирланган.
Изоҳ (0)