Мексика ғарбидаги Герреро штатида жойлашган Акапулько шаҳрида зўравонликнинг кучайиши оқибатида 155 та мактабдан 100 таси машғулотларни вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда, ҳудуд губернатори Эктор Астудильонинг баёнотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
Губернатор фуқароларни тинчланишга ва одатий ҳаёт тарзига қайтишга чақирди.
25 апрель, душанбага ўтар кечаси шаҳарда федерал полиция ходимларига нисбатан навбатдаги ҳужумлар содир этилди. Оқибатда тартиб қўриқчиларидан бири яраланди, жиноятчилардан бири эса йўқ қилинди.
Тинч океани соҳилидаги машҳур курорт шаҳар Акапулькога ҳукумат охирги ойлар давомида бир неча марта федерал полиция ва қуролли кучларнинг қўшимча бўлинмаларини юборди. Шунга қарамасдан, ҳозирча шаҳарда тартиб ўрнатишга эришилмади.
Эслатиб ўтамиз, Акапулько шаҳрида 80 та мактаб жиноий гуруҳлар таҳдиди туфайли Рождество муносабати билан таътилга муддатидан олдин чиққанлиги ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)