Италия А сериясида мавсум якунига 3 та тур қолганида чемпион жамоа номи маълум бўлди. Турнинг марказий ўйинида мағлуб бўлган «Наполи» олдиндаги 3 та тур натижасидан қатъий назар, эндиликда «Ювентус»га ета олмайди.
Турин клуби учун бу 32-скудетто ҳисобланади ва Италиянинг ҳеч бир клуби бу борада «Ювентус» билан рақобатлаша олмайди. «Ювентус» кетма-кет беш мавсум давомида олтин медалларни ҳеч кимга бермаган ҳолат 1930—1935 йиллар давомида ҳам кузатилганди. Бу воқеа 2011—2016 йилги мавсумлар оралиғида иккинчи бор рўй берди.
«Рома»га қарши мағлубият сабаб «Наполи» Европа Чемпионлар Лигаси йўлланмасини ҳам нақд қила олмади. Турнир жадвалида тўртинчи бўлиб турган «Интер» назарий жиҳатдан Неаполь клубини қувиб етиши мумкин.
Эндиликда А серияда кураш кумуш медаллар ва Чемпионлар Лигаси йўлланмасини ютиб олиш учун кечади. 35-турдан кейин Наполи» 73 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди. Учинчи поғонадаги «Рома» ҳисобида 71 очко бор.
Италия А серияси 35-тур беллашуви 25 апрель, душанба
Изоҳ (0)